Қирғизистон давлати Афғонистондаги қирғизларнинг ўлими сабабларини ўрганмоқда
(last modified Thu, 12 Jan 2023 06:06:05 GMT )
Январ 12, 2023 11:06 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон давлати Афғонистондаги қирғизларнинг ўлими сабабларини ўрганмоқда
    Қирғизистон давлати Афғонистондаги қирғизларнинг ўлими сабабларини ўрганмоқда

Қирғизистон ТИВ Афғонистондаги айрим қирғиз этник гуруҳлари инфекция тарқалиши сабабли нобуд бўлгани ҳақидаши хабарларни текширмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Қирғизистон ТИВ бу давлатнинг Кобулдаги элчихонаси Қириғизистон ОАВларида Афғонистоннинг Помир водийсида оғир вирусли инфекция тарқалиши эҳтимоли ва қирғизларнинг ўлими ҳақидаги маълумотни текширмоқда деб изоҳлади.

Қирғизистоннинг Афғонистондаги элчихонаси хабарига биноан, телефон  алоқаси ва Помир вилоятидаги қирғиз миллатининг ҳақиқий аҳволига ойдиндик киритиш учун элчихонадан бир киши бу ҳудудга жўнатилган.

Қирғиз этник озчиликлари  Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Помир тоғлари етакларида яшайдилар.