Осиё тараққиёт банки Тожикистонни тоза ҳаво ишлаб чиқариш борасида юқори баҳолади
Осиё тараққиёти банки ўзининг янги ҳисоботида Тожикистон энергетика соҳасини иссиқхона газлари чиқиндилари бўйича энг тоза тармоқларидан бири деб атади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Осиё тараққёт банки Марказий Осиё, Кавказ, Муғулистон, Покистон ва Хитой мамлакталарида энергетикани ривожлантириш истиқболларига борасида янги ҳисоботини эълон қилди ва унда Тожикистон энергетика тармоғи иссиқхона чиқиндиклари дунё бўйча энг тоза минтақалардан бири сифатида тилга олинган.
Ҳисобот муаллифларига кўра, гидроэлектр станциялари Тожикистон энертика тизимининг асоси бўлиб, улар электр энергияси ишлаб чиқарилишининг тахминан 93 фоизини ва ўрнатилган қувватларни қарйиб 90 фоизини ташкил қилади.
ГЭСдаги бу боғлиқлик Тожикистоннинг географик шароити ва сув ресурсларида юқори даражада фойдаланиш имконияти билан боғлиқ.
Ҳисоботда Тожикистон 2017 йилда маҳалий кўмир қазиб олишни жадал суръатлар билан, 1,7 миллион тоннага етказгани, бу 2010 йилга нисбатан қарйиб 10 баробар кўп эканлиги таъкидланган.
Осиё тараққиёт банки прогнозига асосан жорий ўн йиллик охирига келиб, ГЭСлар Тожикистон энергияси тизимида етакчи ўринни эгаллайди ва 2030-йилга бориб кўмир қазиб олиш улуши 9-10 фоизга етади.