2022 йилда Тожикистонга 1 миллионга яқин турист сафар қилган
Ўтган 2022 йилда Тожикистонга бир миллионга яқин сайёҳ, асосан хорижий давлатлардан ташриф буюрган.
2022 йилда Тожикистонга дунёнинг турли мамлакатларидан бир миллиннга яқин сайёҳ сафар қилган.
Туристларнинг аксарияти яқин ва минтақа давлатларидан б ўлган.
Сўнгги 5 йилда бу Марказий Осиё мамлакатига ташриф буюрган туристларнинг умумий сони 3,9 миллион нафарга етди.
Ўтган йилда Тожикистонда 100 та туризм инфратузилмаси ишга туширилди. Сўнги 5 йилда бу мақсадда очилган объектлар сони 600 тани ташкил этди.
Ўтган йил бошида дунёниннг 52 турли давлати фуқаролари Тожикистонга визасиз бориш имконияга эга бўлди. Дунёнинг 126 давлати фуқарорари учун виза расмийлаштирувчи жараёнида қулайликлар ҳам мавжуд.
Жорий йилда Тожикистонда туризм соҳасини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишнинг иккинчи босқичи бошланди ва бу дастур 2026-йилда якунланиши кўзда тутилган.