Гурбангули Беррдимуҳаммедов Туркманистон миллий етакчиси этиб сайланди
(last modified Sun, 22 Jan 2023 11:09:37 GMT )
Январ 22, 2023 16:09 Asia/Tashkent
  • Гурбангули Беррдимуҳаммедов Туркманистон миллий етакчиси этиб сайланди
    Гурбангули Беррдимуҳаммедов Туркманистон миллий етакчиси этиб сайланди

Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов парламентнинг юқори ва қуйи палатаси қарори билан бу мамлакатнинг миллий етакчиси бўлди.

ИРНА ахборот агентлигининг Туркманистон расмий телевидениясига таяниб тарқатган хабарига кўра,  Туркманистон парламенти йиғилиши чоғида бу мамлакатда иккита юқори ва қуйи палата бир бўлди ва Гурбангули Бердимуҳаммедов ушбу республиканинг миллий етакчиси ва олий ҳокимият органлари раҳбари бўлди.

Бу ислоҳотлар Туркманистон Республикаси президенти Сардор Бердимуҳаммедов томонидан маъқулланди ва имзоланди.

Гурбангули Бердимуҳаммедов 15 йил давомида - 2007 йилнинг февралида  2022 йилнинг мартгача Туркманистон республикаси президенти эди.

У ўз лавозимидан воз кечди ва маънавий  ва замонавий олий вазият ва шароитга мутобиқ  ёш раҳарлар учун йўл очиб берганини маълум қилди. Шундан кейин унинг ўғли Сардор Бердимуҳаммедов Туркманистон президенти бўлди.  Ўтган йилнинг март ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларда Сардор Бердимуҳаммедов 97,72 фоиз овоз олган эди.

Ёрлиқ