Қозоғистон мамлакатида автомобил йўллари орқали ёқилғи олиб чиқишга қўйилган тақиқ узайтирилди
Қозоғистон давлати расмийлари 1-февралда нефт маҳсулотлари автомобил транспортида олиб чиқишга 6 ойлик тақиқини қўллаш қарорига келди.
Эрон телерадикомпанияининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон ҳукуматининг фармони асосида, бу мамлакат ҳудудидан бензин, дизель, ёқилғиси ва нефтнинг айрим турларини олиб чиқишни тақиқлаш автомобил йўллари орқали амалга оширилади.
Янги қарор Қозоғистон энергетика, молия, ички ишлар вазирликлар ва миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан имзоланган.
Қозоғистонда бензин ва дизель ёқилғиси нархининг қўшни давлатларга нисбатан арзонлиги инобага олган ҳолда, ушбу чора-тадбирларда кўзланган мақсад миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ички бозорда нефт маҳсулотлари танқислигини олдини олишдан иборат.
Қозоғистон бир неча бор нефт маҳсулотлари автомобил йўллари орқали экспорт қилишга ҳам худди шунадй тақиқ қўйган. Сўнгги олти ойлик тақиқ 2022 йил июль ойида киритилган.