Қозоғистон ва Қирғизистон парламентлараро алоқаларини кенгайтиришни таъкидламоқда
Қозоғистон сенати раҳбарлари ва Қирғизистон парламенти спикери икки мамлакат ўртаисдаги парламентлараро алоларини кенгайиб бораётганини маълум қилдилар.
Қозоғистон Сенати раиси парламент алоқаларни ривожантириш мақсадида Қирғизистонга сафар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Сенати раиси Мавлон Ашимбаев ва Қирғизистон парламенти спикери Нурланбек Шакиев кеча ўзаро учрашув ўтказди.
Қозоғистон Сенати раии Ашимбаев ҳам парламентлараро ҳамкорликларни кенгайтириш, парламент ички гуруҳлари ўзаро ҳамкорлигини ошириш, икки қонун чиқарувчи орган ўртасида ўзаро тажриба алмашиш муҳимигини таъкидлади.
Қозоғистон Сенати раиси шунингдек Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш икки давлат сатҳида тўлиқ фойдаланишини қайд этди.
Қозоғистон ва Қирғизистон расмийлари икки давлатнинг чегарадош ҳудудлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш муҳимлиги, бу эса ушбу ҳудудлар аҳолисининг турмуш даражасини оширишга хизмат қиладиган савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш учун замин яратаётгани ҳақида сўз юритди.
Шакиев ҳам Қозоғистон сенати мажлисининг муваффақиятли сайловлари билан қозоқ томонини табриклаб, бу мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади.