Қозоғистон ва Қирғизистон Евроосиёда рекорд даражадаги инфляцияга дуч келган
Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари Евроосиё мамлакатлари ўртасида инфляция ўсиш суръати бўйича биринчи ўриндалар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон статистика хизмати, 2022-йил декабрь ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо барча мамлакатларда ўтган ойга нисбатан истеъмол нархлари ва тарифлари ўтиши кузатилди.
Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси ҳисоботига асосан 2022-йилнинг январь-декабрь ойларида 2021-йил декбарига нисбатан иқтисодиётнинг истеъмол секторида энг юқори инфляция даражаси Қозоғистонда 20,3 фоизини ташкил этган.
Бу ҳисоботда келтирилишча бу инфляция ўсиши озиқ-овқат нархларини 25,3 фоизга, озиқ -овқатдан бўлмаган маҳсулотларининг 19,4 фоизга ва хизматларнинг 14,1 фоизга ўсишини ўз ичига олади.
Бундан ташқари кейинги ўринда Қирғизистондир ва уни иқтисодиётининг истеъмол секторидаги инфляция даражаси 14,7 фоизга етган.