Туркманистон олий суди раиси ва миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди
(last modified Sat, 04 Feb 2023 07:52:28 GMT )
феврал 04, 2023 12:52 Asia/Tashkent
  • Туркманистон олилй суди раиси ва миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди
    Туркманистон олилй суди раиси ва миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов Олий суд раиси Ганчмират Осанпасов ва миллий хавфсизлик вазири полковник Гурбанмамет Анапевни лавозимидан бўшатди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон ҳукумат раҳбари тегишли фармонларини Туркманистон Давлат хавфсизлик кенгашининг хавфсизлик идорасининг  2022 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган йиғилишда имзолади.

Бу бўшатишлар сабаби аниқланмаган.

Янги фармон ва қарорларда Туркманистон Олий судининг янги раиси этиб аввал Ашхобод шаҳар судига раҳбарлик қилган Бегнач Хожақалиев тайинланди.

Туркманистон президентининг фармонига асосан, Миллий хавфсизлик вазирлиги бунгача Давлат миграция департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник  Назар Атақараев бошқаради.

Осанпасов 2021 йилдан бери Туркманистон олий суди раиси, Гаубанмурат Анаев эса  2020 йилдан Миллий хавфсизлик вазири лавозимида ишлаб келаётганди.