Раҳмон Тожикистон армиясини қайта жиҳозлашни талаб қилди
Тожикистон президенти ўз мамлакати ҳарбий тузилмалари раҳбарларига армияни қайта жиҳозлашни жадаллаштиришни буюрди.
Тожикистон президентлиги матбуот бўлими эълонига кўра, Раҳмон бу ҳақда ўз мамлакати хавфсизлик кенгаши йиғилиши чоғида шундай буйруқ берган.
У, шунингдек, жорий йилда Афғонистон билан чегарада 70 та янги чегара иншоотини қуришни сўради.
Тожикистон президенти жаҳон ва минтақадаги вазиятга баҳо берар экан, бугунги кун таҳдидлари, айниқса, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари тобора долзарб аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади.
Шу муносабат билан у “Тожикистонда 2025-2021 йилларга мўлжалланган терроризм ва экстремизмга қарши курашиш стратегияси”ни амалга ошириш мақсадида хавфсизлик ва ҳарбий муассасалар томонидан чора-тадбирларни фаоллаштиришга чақирди.
Мазкур йиғилишда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Симумин Ятимов ушбу мамлакатда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ишларнинг реал аҳволи ҳақида маълумот берди.