Тожикистон ТИВ раҳбари Эрон билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришни таъкидлади
Тожикистон ТИВ раҳбари Душанбе ва Теҳрон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг турли соҳаларда ривожланишига алоҳида урғу берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин мухбирлар билан суҳбатда Теҳрон ва Душанбе ўртасидаги алоқалар хусусидаги эронлик мухбирнинг саволига жавоан, сўнгги пайтларда икки давлат расмийлари ўртасидаги учрашувлар қори савияда ўтмоқда, Тожикистон эса Эрон Ислом республикаси билан алоқларни ривожлантириш истагида деб айтди.
Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманда Тожикистон давлати Эрон билан алоқаларни ривожлантириш тарафдори деб қўшимча қилди. У шунингдек Душанбе ва Теҳрон ўртасидаги сиёсий алоқаларни ижобий баҳолаб, Тожикистон ва Эрон президентларининг бир-бирининг давлатларига расмий ташрифлари муносабатларини ривожлантириш учун турткиларни яратди деб изоҳлади.
Тожикистон ТИВ рабари нутқининг бошқа бир қисмида Афғонистон ҳақида гапириб, биз Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши, уруш тўхтатилиши, қардош мамлакатларимизнинг тинчлиги ва тараққиёт тарафдоримиз. Бабиийки Афғонистонда бақарорлик барча этник ва сиёсий гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузилганида таъмиланади деб аниқлик киритди.