Афғонистон қаршилик кенгаши Толибон сиёсатини танқид қилди
(last modified Mon, 20 Feb 2023 07:59:53 GMT )
феврал 20, 2023 12:59 Asia/Tashkent
  • Афғонистон қаршилик кенгаши Толибон сиёсатини танқид қилди
    Афғонистон қаршилик кенгаши Толибон сиёсатини танқид қилди

Афғонистон Қаршилик кенгаши Толибон сиёсатини кескин танқид қилиб, халқаро ҳамжамиятдан афғонистонликларга нисбатан пассивлик позицияси ва ёндашувни ўзгартиришни талаб қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Афғонистон Қаршилик кенгаши Мюнхендаги йиғилиш иштирокчиларидан   40 миллионлик бу мамлакатни " террорчи ва жиноий гуруҳ" томонидан бутунлай вайрон бўлишига йўл қўймасликни сўради.

Айни пайтда 3 кунлик Мюнхен хавфсизлик йиғилиши бўли ўтмоқда ва дунё давлатларининг юқори мартабаи расмийлари дунёдаги мавжуд вазиятни муҳокама қилмоқда.

Бу кенгаш Мюнхен хавфсизлик йиғилишига мактуб йўллаб бу йиғилишда иштирок этаётган мамлакатлардан Толибоннинг муқобил кучларини ҳимоя қилиши билан Афғонистонда  плюриализм, инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги, фуқаролик ҳуқуқлари ва демократик тизимни қайтараш учун асос яратишни қўллаб-қувватлашни сўради.

2021-йил 15-августда Толибон Афғонистонда назорат ўрнатгач халқаро ҳамжамиятда қонунийликка эришмоқчи. Дунё давлатлари бу талабнинг бажариш учун Толибон ҳаракатининг  инсон ҳуқуқларига риоя қилиши энг муҳими бу давлатда кенг қамровли ҳукуматни шакллантириш каби шарт қилиб қўйган.

Бу эса ваъдаларга қарамай Толибон ҳалигача ўз хоҳиш-истакларни амалга ошириш учун ҳеч қандай қадам ташламаган пайтга тўғри келмоқда.