Исломобод ва Кобул терроризмга қарши кураш бўйича келиша олдилар
(last modified Thu, 23 Feb 2023 09:11:04 GMT )
феврал 23, 2023 14:11 Asia/Tashkent
  • Исломобод ва Кобул терроримзга қарши кураш бўйича келиша олдилар
    Исломобод ва Кобул терроримзга қарши кураш бўйича келиша олдилар

Покистон мудофаа вазири бошчилигидаги у мамлакатнинг юқори мартабали сиёсий-хавфсизлик делегацисининг Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукуматининг юқори мансабдор шахслари билан Кобулдаги учрашувда томонлар терроризмга қарши биргаликда курашишга келишиб олдилар.

Покистондаги сўнгги чегара можаролари ва Исломобод давлати Толибонга тарафдори гуруҳлар билан боғлаган террорчилик ҳужумлари сўнгги ойларда бу икки давлат ўртаисдаги муносаатарда муаммога айланди.

Эрон телерадиокомапниясининг Покистон расмий манбаларга таяниб хабар қилишича Поктистон мудофаа вазири  “Xuja Muhammad Asif”  бошчилигдаги бу мамлакат сиёсий-хафсизлик  делегацияси кеча Кобулда бош вазири ўринбосари, “Mulla Abdul G‘ani Baradar”,   мудофаа ва ички ишлар вазирлари  ва Толибн ҳукумати ТИВ вазифасини бажарувчилар билан учрашди.

Покистон ТИВ ҳам тарқатган хабарида, икки ҳукумат расмйлари минтақада терроризм таҳдидининг кучайиши,  Покистондаги Теҳрик-Толибон ва ИШИД билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. Томонлар терроризм таҳдидига қарши самарали курашиш мақсадида икки давлатнинг турли институтлари ўртасидаги конструктив ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Бу икки қўшни давлат ўртасидаги зиддият кучайганидан сўнг сўнгги ойларда Покистондаги юқори мартабали амалдорнинг Афғонистонга биринчи ташрифидир. Ўтган ойи Пешовар шаҳрида юз берган ва 100 кишининг ўлимга сабаб бўлган худкуш ҳужумидан кейин Покистон Мудофаа вазири Xavaja Muhammad Asif Афғонистондан террорчиларни ўз ҳудудидан фойдаланишини тўхтатишга сўради.

Ёрлиқ