Толибон ҳаракати: Афғонистон фазоси ишғол қилинган
Толибон муваққат ҳукумати мдуофаа вазири Афғонистон осмонида хорижий учувчисиз самолётларнинг парвози давом этаётганини тан олиб бу давлатниг фазосини ишғол қилинганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон муваққат ҳукумати мудофаа вазири Муҳаммад Яъқуб ўз сўзларида учувчисиз учоқлар мамлакатлар устидан учиб ўтмоқда ва бу Афғонистон ҳаво кенглигини рухсатсиз эгаллаб олиш дегани деб айтди.
Толибон мудофаа вазири бундан олдин АҚШ учувчисиз учоқлари Покистон орқали Афғонистон ҳаво ҳудудидни бузиб ўтаётганини айтганди. Исломобод эса бу баёнотни рад этганди.
Аввалроқ АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест билан учрашувда мулла Яъқуб Афғонистоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши кераклигини айтган эди.