Тошкентда Афғонистон қўшнилари вакиллари учрашуви бўлиб ўтди
7 март куни Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви бошланди. Тадбирда иштирок этиш учун Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари етиб келди.
Учрашув давомида Афғонистондаги мавжуд ҳолат, мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш ва узоқ муддатли тинчлик ҳамда барқарорликни ўрнатиш бўйича томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилдилар.
Учрашувни Ўзбекистоннинг Афғонистондаги махсус вакили Исматилла Иргашев очиб берди ва Афғонистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қўйилган талабларни, хусусан, аёллар ҳуқуқини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни тезроқ амалга оширишга умид қилишини маълум қилди.
“Айни вақтда Афғонистон Муваққат ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг кенг вакиллиги асосида инклюзив ҳукуматни тузиш, аёлларнинг меҳнат ва таълим олишига оид ҳуқуқларини таъминлаш каби асосий талабларни тезроқ бажараши бутун афғон халқи учун барқарор келажак кафолатидир, деб ҳисоблаймиз”, дейди Иргашев.
Шундай бўлса-да, бу саммитда ҳам бу мавзудаги бошқа йиғилишлар каби Толибон вакили қатнашдилар.
Айни пайтда муҳокамаларнинг асосий қисми ёпиқ эшиклар ортида давом этмоқда. Муҳокамалар мазмуни эса учрашувдан сўнг ташкил этилган брифингда очиқланди.