Эроннинг ШҲТга тўлиқ аъзолиги бўйича мажбурият меморандуми тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони асосида, ўтган йили - 2022-йил 16-сентябрида Самарқанд шаҳрида имзоланган Эрон Ислом республикасининг ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиш мажбуриятлари ҳақидаги меморандум тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миризёев " Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари" ҳақидаги фармонни имзолади . Унинг 22 -моддасига Эроннинг ўтган 2022-йил 16-сентябр куни Самарқанд шаҳрида имзоланган ШҲТга аъзо бўлиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум тасдиқланди.
Шу асосда Ўзбекистон ТИВ ҳам ШҲТ Котибиятини бу борадаги барча давлат ички тартиб-қоидаларини амалга ошириш бўйича меморандум шаклида хабардор қилади.
Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раислари бу меморандум ижрос юзасидан унинг қоидаларини бажарилиши устидан назоратни таъминлашади.
Бундан ташқари бу мажбуриятлар тўғрисидаги меморандум ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Ўзбекистон ТИВ вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Саидов зиммасига юклатилди.