Афғонистон шимолидаги терактда ўнлаб киши ҳалок бўлди ёки жароҳатланди
Афғонистоннинг Балх вилояти марказидаги бу мамлакатнинг Садои афғон ваколатхонаси идорасида бугун эртала юз берган теракт оқибатида 32 киши қурбон бўлди ва жароҳатланди.
Бугун эрталаб Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида журналистларнинг маданий анжумани ва тақдирлаш маросим чоғида содир бўлди.
Бугун Балх вилояти маркази Мозори шариф шаҳридаги Ава ахборо агентлиги ваколатхонасига уютирилганг теракт оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди 30 киши яраланди..
Ҳалок бўланлар орасида бирор журналист бўлмаса-да ярадорлар орасида бир қанча журналистлар борлиги айтилмоқда.
Портлаш вақтида маросимда 25 нафар журналист иширок этаётганди.
Маълумотларга асосан Толибон хавфсизлик кучлари воқеа жойида ва Мозори шариф тиббиёт маркази атрофида ҳозир бўлиб воқеани тўғридан-тўғри янгиликларда ёритишга рухсат бермаяпти.
Сўнгги ойлар ва ҳафталарда ИШИД теророчилик гуруҳи Афғонистондаги аксарият теракт ва портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Толибон ҳукумати эса бу террорчи гуруҳга қарши курашаётганини иддао қилмоқда.