Қирғизистонда 20 минг кишилик масжид қурилади
март 15, 2023 15:08 Asia/Tashkent
Қирғизистон пойтахти Бишкек яқинида 20 минг кишига мўлжалланган масжид қурилмоқда.
Фарс агентлигининг хабарига кўра, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ушбу мамлакатда катта масжиднинг очилиш маросимида бугунги кунда ёш авлод душманлар томонидан ҳар хил маданий ҳужумларга дучор бўлаётганига эътибор қаратиб, ислом қадриятларини мустаҳкамлаш мақсадида масжидлар ва маданият марказлари қурилишига урғу берди.
Жапаров қўшимча қилди: Бу масжид иймон-эътиқодни парваришлаш ва солиҳларни тарбиялаш масканига айланади.
Бишкек яқинида ушбу катта масжидни қуриш қиймати 51 миллион долларга баҳоланмоқда.
1997 йилги статистик маълумотларга кўра, Қирғизистон аҳолисининг 86,3 фоизи мусулмонлардир.
Ёрлиқ