март 16, 2023 14:45 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда қадимий Наврўз байрамини нишонлаш маросими бўлди
    Қозоғистонда қадимий Наврўз байрамини нишонлаш маросими бўлди

Форобий номидаги Қозоғистон Миллий университетининг Шарқшунослик факултетида қадимий Наврўзни нишонлаш маросими бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингг хабар қилишича, қадимий Наврўзнинг келишини нишонлаш маросими Олмаотада маданият арбоблари, университет профессорлари, эроншунослар, ҳинд, япон, араб тиллари гуруҳлари раҳбарлари, Эрон бош консул ва Эрон маданият маслаҳатчиси иштирокида бўлиб ўтган. Ушбу маросим дастуридан Наврўз байрамининг Эрон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги умумий урф-одат ва анъаналари ҳамда табиатнинг инсон ҳаётига таъсири ҳақида маъруза қилинди.

Қозоғистонда Наврўз маросимлари 14-23 март кунлари бўлиб ўтади ва ҳар бир кун салом куни, табиат куни, аждодларни хотирлаш куни, тарих куни, илм ва маьрифатни эьзозлаш куни каби махсус ном билан нишонланади. Донолик ва билим.

Наврўз байрамида Қозоғистоннинг барча кичик ва катта шаҳарлари байрам қилишга шай бўлиб, шаҳар марказларида катта чодирлар ўрнатилади, бу чодирлар ичида маҳаллий таомлар билан катта дастурхонлар ёйилади. Ушбу чодирлар ёнида Қозоғистон маданияти ва урф-одатлари ҳақида дастурлар намойиш этилади.

Қозоғистон халқи, худди Эрон халқи каби, Навруз олдидан уйни тозалайди ва улар Навруз бошида уйнинг тозалиги хонадон аҳлидан касаллик ва ёмонликдан узоқда бўлишига ишонишади.

Наврўз байрами муносабати билан Қозоғистонда 21 мартдан 23 мартгача расмий дам олиш куни ҳисобланади.

Ёрлиқ