Душанба Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашувига мезбонлик қилади
Тожикистон Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви жорий йилнинг 14-15 сентябр кунлари Душанбе мезбонлигида бўлиб ўтишини маълум қилди.
Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. Жорий йилнинг 14-15 сентябр кунлари ушбу давлат президенти Имом Али Раҳмон раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
Ушбу йиғилиш билан бир вақтда “Оролни қутқариш халқаро жамғармаси” таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлиси ҳам бўлиб ўтади.
Ушбу икки учрашувда Марказий Осиёнинг 5 та давлати президентлари иштирок этиши режалаштирилган.
Тожикистон ҳукумати минтақа раҳбарларининг юқорида қайд этилган учрашувларини муносиб тарзда ўтказиш учун ҳар томонлама тайёргарлик кўрди ва ушбу мамлакат президенти фармойиши билан Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода раислигида таёргарлик қўмитаси ташкил этилди ва таркибига барча вазирлик ва идораларнинг мансабдор шахслари киритилди.
Бундан ташқари, ушбу икки мажлис котибияти Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигида ҳам фаолият юритади.