Тожикистонда " Халқ ҳунармандчилиги ва миллий таомлар" Наврўзий фестивал бўлиб ўтди
Тожикистон республикасида " Халқ ҳунармандчилиги ва миллий таомлар" Наврўзий фестивали ўтказилди.
Наврўз байрами - Эроний халқларнинг маданиятидан келиб чиққан бу қадимий байрам бўлиб кўплаб мамлакатардан янги ҳижрий-шамсий йил бошида нишонланади. Бугун ҳижрий -шамсий 1402 йилнинг иккинчи куни Наврўз байрамининг иккинчи кунидир.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Тожикистонда Наврўз дастурлари доирасида ушбу мамлакат пойтахти Душанбе шаҳридаги "Ирам боғи"да " Халқ ҳунармандчилиги ва миллий таомлар" фестивали бўлиб ўтди.
Эрон миллий таомлари стенди айниқса " Ҳафт син дастурхони" ташриф буюрувчилар, жумладан Тожикистонда иситқомат қилувчи элчилар, дипломатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакилларининг катта эътиборига сазовор бўлди.
Айтиш жоиздирки Тожикистонда турли Наврўз дастурлари жумладан санъат, мусиқа ва спорт билан ҳафтадан кўпроқ давом этади.
Шунингдек Бишкекдаги Алато майдонида бу давлат президенти ва хорижий давлатлар дипломатлари иштирокида ҳижрий-шамсий 1402 йил Наврўз байрами нишонланди.
2023-йил (ҳижрий-шамсий 1402) Наврўз байрами Ўзбекистон Республикасининг турли шаҳарларида жумладан бу мамлакат пойтхти Тошкентда ҳам катта кўркамлик билан бўлиб ўтди.