Ўтган 2022-йилда Тожикистонда 1197 та террористик-экстремистик жиноятлар қайд этилган
Тожикистон Республикаси Бош прокурори ўтган йили мамлакатда 1197 та террористик-экстремистик жиноятлар қайд этилган, бу 2021-yйилга нисбатан 18,5 фоизга кўпдир деб айтди.
Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмон бу мамлаклак Миллий ассамблеясининг 13-сессиясида мазкур институтнинг сўнгги бир йилдаги фаолияти натижаларига тўхталиб, 2022-йилда халқаро ҳамкорлик доирасида 97 киши, жумладан экстремизм ва терроризмга айбланган 18 нафар Тожикистон фуқароси Тожикистонга топширилди деб таъкидлади.
Тожикистон Бош прокурори шунингдек ўтган йили Тожикистонда 1197 та террористик-экстреистик жиноятлар қайд этилди, бу эса 2021-йилга нисбатан 18,5 фоизга кўпдир. Шундан 37 таси террористик, 307 таси террорчилик моҳиятга эга, 790 таси экстремистик ва 62 таси экстремистик характердаги жиноялардир деб маълум қилди.
Ўтган йилнинг ўзида прокуратура органлари томонидан 614 нафар шахсга нисбатан экстремистик ва террорчилик ҳаракатларига оид 398 та жиноят иши судларга юборилди.
Унга кўра, ўтган йили прокуратура 17 та экстремистик веб-сайтларни блоклаб қўйишга кўрсатма берган.