апрел 01, 2023 15:47 Asia/Tashkent
  • Толибон БМТдан Афонистондаги бу гуруҳ ҳукуматини тан олишни сўради
    Толибон БМТдан Афонистондаги бу гуруҳ ҳукуматини тан олишни сўради

Толибон расмийси БМТдан бу гуруҳнинг Афғонистондаги ҳукуматани тан олишга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон муваққат ҳукумати бош вазирининг сиёсий ўринбосраи Абдулкабир ва бу гуруҳнинг бошқа бир қатор юқори амалдорлари кеча  БМТ Бош котибининг Афғонистонн бўйича вакили Роза Атунбаева билан учрашиб мулоқот қилди.

Мавлави Абдулкабир, Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг сиёсий рақибларига амнистия эълон қилиниши ва расмийлар ва сиёсий арбобларнинг мамлакатга қайтиши учун муносиб муносабатлар яратилганига тўхталиб, Толибон барча шартларни бажарган ва тан олиниши керак деб иддао қилди.

Толибон Бош вазирининг сиёсий ўринбосари Афғонистон БМТнинг фаол аъзоси ва халқаро жамиятда бундан кейин ҳам фаол давлат бўлиб қолишидан умидвор эканини таъкидлади.

Толибон расмийси ўз нутқининг бошқа қисмида бу масалани тилга олди ва БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича вакилидан инсонпарварлик ёрдамини сиёсий масалага боғламасликни сўради.

Учрашувдан кейин Толибон муваққат ҳукумати Бош вазирлиги идораси ҳам  БМТ вакили билан суҳбатда  қизлар мактабларини қайта очиш ҳақида ҳеч қандай муҳокама бўлмаганини маълум қилди.

Ёрлиқ