апрел 02, 2023 12:03 Asia/Tashkent
  • Толибон Мудофаа вазирлиги КХШТнинг хавотирларига муносабат билдирди
    Толибон Мудофаа вазирлиги КХШТнинг хавотирларига муносабат билдирди

Толибон ҳаракати Мудофа вазирлиги КХШТнинг Афғонистон чегараларида террорчи гуруҳлар борлиги ҳақидаги хавотирларини асоссиз деб баҳолади.

Толибон ҳаракатининг бу аксиламали эса КХШТ Бош котиби Иманқули Тасмагамбетовнинг бу ташкилот котиблиги масъуллари ва қўшма штаб вакиллари билан йиғилишда Афғонистон чегараларида террорчи гуруҳларни тарқалишининг хатари жуда катта эканлиги эълон қилинганидан кейин янгради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича КХШТга аъзо давлалатнинг Афғонистоннинг бу давлатлар билан умумий чегараларида террорчи гуруҳларниг таъсирини кенгайгани юзасидан билдирилган хавотирлари ортидан,  Толибон мудофаа вазирлиги матбуот котиби, Иноятллуҳ Хоразмий  бу хавотирларни рад этар экан, Афғонистон чегаралари  нолдан юзтагача назорат остидадир ва  чегара кучлари ва Толибон  чегарчилари кечаю кундуз ўз чегараларини ҳимоя қилади ва қуриқлайди деб иддао қилди.

Бошқа хабарга асосан, Толибон ҳукумати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид Халқаро Инқироз гуруҳининг Афғонистонда Покистондаги Толибон ҳаракатнинг аъзолари борлиги ҳақидаги  ҳисоботининг асоссизлигини таъкидлаб, бу гуруҳни Афғонистонда ҳеч қандай базаси йўқ, на покистонлик " Теҳрики Толибонга" на бошқа бир гуруҳга Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатларга қарши фойдаланишига рухсат берилмайди деб эълон қилди.

Ёрлиқ