апрел 04, 2023 19:58 Asia/Tashkent
  • Россия ва Тожикистон ўртасида қўшма машғулотлар бошланди
    Россия ва Тожикистон ўртасида қўшма машғулотлар бошланди

Россия ва Тожикистон армия кучлари қўшма ҳарбий машқлари Афғонистон чегараси яқинида бўлиб ўтмоқда.

Толибон ҳаракатининг қўшни давлатларидан Афғонистондан келаётган таҳдидни олдини олишга алоҳида урғу бераётганига қарамай, айрим мамлакатлар бу таҳдиддан хавотир билдирмоқда. Олдинроқ Толибон ҳаракати  Афғонистон ҳеч бир давлатга таҳдид солишига йўл қўймаслигига яна ваъда берганди.

Толибон матбуот котиби  Забеҳуллоҳ Мужоҳид ўтган ҳафта Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида ўтказлиган ШҲТнинг йиғилишида баъзи мамлакатлар миллий хавфсизлик маслаҳатчиларининг хавотирларига жавобан Толибоннинг ваъдасини такрорлаб Афғонистон ҳудуди ҳеч бир давлатга қарши ишлатилмайди ва давлатлар бундан хавотир олмасин деб иддао қилди. Аммо бу ваъдалар Афғонистон қўшнилари ташвишларини ҳал қилмасликк ўхшайди.

Бугун Россия марказий ҳарбий округи  хизмати бу мамлакат ва Тожикистон ҳарбий бўлинмалари Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасидан  20 километр узоқликда жойлашган " Ҳар майдон" полигонида қўшма машқалани бошлади.5 кунлик бу машғулотлар 7 апрелга қадар давом  этади.

Ҳарбий машғулотларда Тожикистон ва Россия кучлари тоғли ҳудудларда қўшма  амалиётлар ўтказиш орқали ҳудудига киориб келатган ноқонуний қуролли тўдаларни йўқ қилишни машқ қилади.

Машғулотларда Россия армиясининг  300 дан ортиқ аскари, моторли пиёда, зирҳли, артиллерияси ҳам ,кимиёвий ва биологик қуроллар ва мобил электрон урушга қарши кураш билан шуғулланадилар.

Ёрлиқ