апрел 07, 2023 16:25 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳукумати матбуот котиби: Афғонистонда ИШИДдан бошқа ҳеч қандай террорчи гуруҳ фаол эмас
    Толибон ҳукумати матбуот котиби: Афғонистонда ИШИДдан бошқа ҳеч қандай террорчи гуруҳ фаол эмас

Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олган Толибон муваққат ҳукумат матбуот котиби Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳидан бошқа ҳеч қандай террорчи гуруҳ фаол эмас деб айтди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича. Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби, Забеҳуллоҳ Мужоҳид бугун ОАВ билан суҳбатда, айрим давлатларнинг Афғонистонда террорчи гуруҳлар борлиги ҳақидаги иддаолари аслида улар учун ташвиқотдир деб эълон қилди.

Забеҳулоҳ Мужоҳид шунингдек ИШИД террорчи гуруҳи Афғонистонда ўтмишдагига анча паст даражада ва заифроқ.  Террорчилар бостирилган ва ҳозирги ҳукумат уларга қарши жиддий қарши туради деб даъво қилди.

Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби айрим давлатларни Афғоинстонни хавфли мамлакати сифатида атараги ёлғн деб қўшимча қилди.

Бундан олдин " Дипломат" газетаси Афғонистонда Ал-Қоида, " Теҳрики Толибони Покистон" ва бошқа бир қанча террорчи гуруҳлар мавжудлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Ёрлиқ