Марказий Осиё давлатлари Эроннинг Чобаҳор орқали алоқаларни кенгайтиришга интилмоқда
Ҳиндистон ва МО давлатлари қўшма ишчи гуруҳининг Эроннинг Чобаҳор порти потенсиал бўйича биринчи йиғилишда қатнашувчи давлатлар бу порт орқали алоқларани кенгайтиришга қизиқиш билдирдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ҳиндистон ТМВ сайтига таяниб хабар қилишича, кеча бу йиғилиш якунида эълон қилинган қўшма баёнотдга асосан, учрашувда қатнашган давлатлар вакиллари, Афғонистон халқига гуманитар ёрдам етказилишини осонлаштиришдаги Чобаҳор портидаги Шаҳид Биҳиштий терминалининг ролини юқори баҳоладилар.
Ҳиндистоннинг IPGL комапанияси 2018 йил декабрида бу терминал-искаладаги ишларни ўз зиммасига олганидан буён Чобаҳор бандаргоҳи орқали жами 5 миллион 2 юз минг тоннна буғдой ва икки минг тонна дуккакли уруғ жўнатилган.
Мазкур баёнотнинг бошқа қисмида, Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари алоқа режалари халқаро қонунларга мувофиқ бўлиши ҳамда шаффофлик, маҳаллий устуворликлар, молиявий барқарорлик ҳамда барча мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишни ҳислбга олиши кераклигини яна бир бор таъкидланган.
Бу учрашувда Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вазирлари ўринбосарлари ва юқори мартабали мансабдор шахслари шунингдек БМТнинг Халқаро озиқ-овқат бўйича вакиллари, Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари ва Афғонистон Ислмо республикасининг бош консули ҳам қатнашдилар.