апрел 20, 2023 11:03 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Марказий Осиё ўртасида иқтисодий муносабатлар мустаҳкамланади
    Хитой ва Марказий Осиё ўртасида иқтисодий муносабатлар мустаҳкамланади

Хитой ва Марказий Осия давлатлари иқтисодиёт ва савдо вазирлари илк учрашувида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва бунга эришиш учун йўл харитасини ишлаб чиқишни муҳокама қилишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазирлиги ҳам бу учрашув, Хитой ташаббуси билан бўлиб ўтгани ва бундан буён савдо-иқтисодий ҳамкорлик натижаларни кўриб чиқиш, ривожланиш йўлларини режалаштириш ва 6 давлатнинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш мақсадида мунтазам равишда ўтказилади.

Бу тадбир Қирғизистон, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иқтисодиёт ва савдо вазирлари иштирокида видеоконференция шаклида ўтказилди.

Хитой ва Марказий Осиё расмийлари савдо- иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича  асосий йўлларини белгилаб олиб,  ўзаро  савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожланиришга қаратилган ҳужжатлар лоийҳасини маъқуллашди Бу ҳужжатлар эса шу йилнинг май ойида Хитойнинг Сиан шаҳрида ўтказиладиган Хитой ва Марказий Осиё  давлатлари ўртасидаги илк саммитда имзоланиши кутилмоқда.

Ёрлиқ