Қирғизистон чегарасида 84 килограмм контрабанда олтин мусодара қилинди
(last modified Tue, 25 Apr 2023 06:54:28 GMT )
апрел 25, 2023 11:54 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон чегарасида 84 килограмм контрабанда олтин мусодара қилинди
    Қирғизистон чегарасида 84 килограмм контрабанда олтин мусодара қилинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бу мамлакатниг Чуй ҳудудида умумий қиймати қарийб 300 миллион сом/қирғиз пули/ бўлган 84 килограмм контрбанда олтинни аниқлаб мусодара қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича,  кеча  Чуй вилояти бўйича  Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси  Акжул чегара постида рухсатномасиз 84 киг олтин бўлган ва Чуй вилоятидаги йирик олтин қазиб олувчи корхоналардан бири томон ҳаракатланаётган “JAC” русумли автомашина тўхтатилди деб маълум қилди.

Хабарга асосан солиқ иш ташкилоти мутахассислари иштирокида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва тезкор тадбирлар доирасида мамлакат бюджетига етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқа.

Бу қўмита олти қазиб олувчи компания номини эълон қилмаган.

Қирғизистоннинг Миллий хавфсизлик бўйича бу қўмитаси Иссиқкўл ҳудудидаги Оқсув тоғли минтақасида ҳам граната ва ўқ-дорилар омбори топилганини хабар қилди.

Бу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Қирғизистон Миллий хавфсизик давлат қўмитаси ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний муаммосига алоқадор шахсларни аниқлаш билан шуғулланди.