июн 11, 2023 10:52 Asia/Tashkent

Қозоғистон ўрмонларида содир бўлган ёнғинда ҳозиргача 14 киши ҳалок бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон шарқида жойлашган Абай вилоятидаги Сами ўрмонзори 8-июн (пайшанба) куни ёнғин олди ва қисқа вақт ичида 60 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди.

Ушбу ёнғин Қозоғистоннинг ўрмон ҳудудида чақмоқ уриши натижасида юзага келган ва ушбу хабарга кўра, 1000 дан ортиқ ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Ёнғинни ўчириш ишлари ҳамон давом этмоқда ва ҳозиргача ёнғин туфайли 316 киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган, 3 нафар ўрмон ишчиси ҳаётдан кўз юмган, 11 нафар ишчини қутқариш учун қидирув фаолиятлари давом этмоқда.

Қозоғистон Бош вазири Алихон Исмоилов шу муносабат билан фавқулодда йиғилиш ўтказди ва ўз баёнотида қўшни давлатлар ёнғинни ўчиришга ёрдам бериш учун минтақага ҳарбий куч ва ўт ўчириш гуруҳларини юборганини маьлум қилди.

Қозоғистон президенти Қосим Жумарт Туқаев ҳам мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Илйинни ишдан бўшатиб, 11-13 июн кунлари Ветнамга сафарини бекор қилди ва ушбу ёнғин ривожланишининг олдини олиш учун барча техник ва инсон ресурсларини сафарбар қилишни талаб қилди.

Ёрлиқ