Қирғизистон расмийси:Биз Россияга қарши санксияларга қўшилмаймиз
Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари бу давлат Ғарбнинг Россияга қарши санксияларига қўшилмаслигини таькидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Одилбек Қосималиев чоршанба куни таькидлашича, Россия ҳамон бу давлатнинг асосий ва стратегик савдо шериги ҳисобланади.
Қосималиев қўшимча қилди:Ўтган йили Қирғизистон Россия билан товар айирбошлаш ҳажмини 40 фоизга оширган бўлса, жорий йилда ҳам ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширади, бу эса минтақада энергия ва озиқ-овқат хавфсизлигини таьминлаш имконини беради.
Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари таькидлади:Қирғизистон иқтисодиётида Америка ва Европа савдо ва сармоясининг улуши шунчалик кичикки, ҳатто иккиламчи санксиялар қўлланилиши ҳам бу давлатга таьсир қилмайди.