Туркманистон ҳаво парки ривожлантиради
Туркманистон ҳукумати бу мамлакат президенти фармойиши билан ҳаво паркини кенгайтириш учун олтита йўловчи самолёти сотиб олади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон президенти Сардар Бердимуҳамедов ушбу мамлакат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва алоқа агентлигига қарашли “Туркманистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига 4 дона Боеинг 8-737 сотиб олиш шартнома тузиш тўғрисида буйруқ имзолаган.
Президентнинг яна бир фармони билан Туркманистон авиация компаниясига “ТМҲCC-АИР 1” МЧЖ ва “ТМҲCC-АИР 2 МЧЖ” компаниялари билан иккита самолёт сотиб олиш бўйича уч томонлама шартнома тузишга рухсат берилди.
777-300ЕР 12 000 км гача парвоз масофасига эга ва 737-8 МАХ нинг ўртача парвоз масофаси 8 дан 6 570 км гача.
Янги ҳаво кемаларини харид қилиш Туркманистоннинг 2012-2030 йилларда авиацияни ривожлантириш миллий дастурида назарда тутилган вазифаларни ҳал этиш, шунингдек, авиация паркини узлуксиз модернизация қилиш ва парвозлар хавфсизлигини таьминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.