Толибон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига афғон мулкларини озод қилиш сўради
Афғонистондаги Толибон ҳукуматининг Иқтисодиёт вазири БМТ расмийси билан учрашувда афғонларнинг Америкадаги блокланган активларини озод қилиш учун ушбу ташкилотнинг аралашувини талаб қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, Афғонистон Муваққат ҳукумати иқтисодиёт вазири Дин Муҳаммад Ҳаниф чоршанба куни БМТнинг махсус координатори Ферейдон Cинерлиоғлу билан учрашувда мамлакатнинг иқтисодий аҳволини суиистеьмол қилишдан сақланиш зарурлигини таькидлаган.
Ҳаниф Афғонистондаги иқтисодий қийинчиликларни Вашингтон томонидан жорий этилган санксияларнинг давом этиши ва мамлакатнинг АҚШдаги активларининг блокланиши натижасида юзага келганини изоҳлади ва қўшимча қилди:Бирлашган Миллатлар Ташкилоти чекловларни олиб ташлаш ва Афғонистон мулкларини озод қилишда ёрдам бериши керак.
Толибон расмийси таъкидлади:Кобул ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот, ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик қилиш мумкин ва мавжуд вазиятдан сиёсий мақсадда фойдаланмаслик керак
Толибон муваққат ҳукуматининг Иқтисодиёт вазирлиги баёнотида айтилишича, Ҳаниф ва Cинерлиўғли халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон билан алоқаларини мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш учун ривожланиш дастурларига эьтибор қаратишни муҳокама қилган.
БМТ бутунжаҳон озиқ-овқат дастури кечаги ҳисоботида эълон қилди:Афғонистонда 15 миллиондан ортиқ одам озиқ-овқат таъминотидан қаттиқ таъминланмаган ва 2,8 миллион киши фавқулодда очлик даражасида.