Қирғизистон ва Қозоғистон савдо айирбошлаш ҳажмини оширишга келишиб олдилар
(last modified Mon, 26 Jun 2023 13:37:28 GMT )
июн 26, 2023 18:37 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Қозоғистон савдо айирбошлаш ҳажмини оширишга келишиб олдилар
    Қирғизистон ва Қозоғистон савдо айирбошлаш ҳажмини оширишга келишиб олдилар

Қирғизистон ва Қозоғистон икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларгача оширишга келишиб олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон парламенти раиси Нурланбек Шакиев Қозоғистонга расмий ташрифи чоғида Сенат раиси Мулан Ашимбаев билан учрашган.

Ушбу учрашувда икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар кўриб чиқилиб, томонлар парламент ҳамкорлигини кенгайтириш йўллари юзасидан фикр алмашдилар. Шакиев ва Ашимбаев, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни кўздан кечирдилар.

Қирғизистон парламенти спикери таькидлади:Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022-йилда 1,2 миллиард долларга етди ва 2021-йилга нисбатан 13,8 фоизга ўсди ва икки давлат жорий йилда бу рақамни 2 миллиард долларга етказиш мажбуриятини олди.

Қозоғистон Сенати раиси, шунингдек, 2012-йилда тузилган давлатлараро шартнома асосида мамлакатда меҳнат қилаётган Қирғизистон фуқароларига имтиёзлар бериш масаласи кўриб чиқилаётганини маьлум қилди. Рақамлаштириш ва ахборот технологияларини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик, сармоявий соҳада алоқалар ўрнатиш ва қонунчилик соҳасида тажриба алмашиш ҳам ушбу учрашувда кўтарилган бошқа масалалардан бўлди.