Тожикистон президенти Қувайт мудофаа вазири билан учрашди
(last modified Sat, 01 Jul 2023 12:26:35 GMT )
июл 01, 2023 17:26 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти Қувайт мудофаа вазири билан учрашди
    Тожикистон президенти Қувайт мудофаа вазири билан учрашди

Имомали Раҳмон Душанбеда Қувайт мудофаа вазири ва Бош вазир ўринбосари билан бўлиб ўтган учрашувда сиёсий ва иқтисодий соҳаларда икки томонлама алоқалар кенгайиб бораётганини алоҳида таькидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистонга ташриф буюрган Қувайт ҳукумати бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири шайх Аҳмад Фаҳад ал-Аҳмад ал-Сабаҳ ушбу мамлакат президенти Имомали Раҳмон билан учрашиб, суҳбатлашди.

Раҳмон Қувайт бош вазири ўринбосари ва мудофаа вазири билан учрашувда Душанбенинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ва хавфсизлик соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истагини таькидлади. Томонлар ўзларини қизиқтирган соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқдилар.

Раҳмоннинг сўзларига кўра, Тожикистон ўзининг ташқи сиёсатида Қувайт билан дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга аҳамият беради ва бу давлатни халқаро майдондаги муҳим ҳамкори деб билади.

Хавфсизлик ва барқарорлик соҳасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳам ушбу учрашувда кўтарилган бошқа масалалардан бири бўлди.

Тожикистон президенти минтақа ва жаҳондаги хавфсизлик муаммоларини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори.

Томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиб, Тожикистон ва Қувайт ўртасидаги халқаро ва минтақавий ташкилотлар, биринчи навбатда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги самарали ҳамкорликни янада кенгайтиришга чақирдилар.

Ёрлиқ