июл 02, 2023 19:59 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг турли вилоятларида сув тошқинлари оқибатида қурбонлар сони 7 кишига етди
    Афғонистоннинг турли вилоятларида сув тошқинлари оқибатида қурбонлар сони 7 кишига етди

Афғонистоннинг турли вилоятларидаги тошқинлар кўп қурбонлар ва катта зарарлар келтирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Толибон ҳукуматидаги Табиий офатларни бошқариш вазирлиги матбуот котиби, Сафиуллоҳ Раҳимий ўз сўзларида, сўнгги бир неча кун ичида содир бўлган Афғонистондаги кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида айрим вилоятларида айниқса Пактиё, Пактико, Парвон, Нангарҳор, Майдон Вардак ва Каписода  7 киши ҳалок бўлиб 9 киши жароҳатланди.

Толибон ҳаракатининг бу вакили ўз сўзларида сўнгги сув тошқини минтақадаги ўнлаб уйлар ва юзлаб гектар қишлоқ хўжалиги ерларига катта зарар етказди деб изоҳлади.

Толибон ҳукуматидаги Табиий офатларни бошқариш вазирлиги матбуот октиби, ОВО ахборот агентлиги билан суҳбатида,  бу муассаса вакиллари тошқиндан зарар кўрган ҳудудларда ҳозир бўлиш орқали жабрланганларнинг муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда деб айтди.

Бундан олдин Афғонистоннинг бир қанча вилоятларида сув тошқини ва кучли ёмғир оқибатида одамлар ҳалок бўлиб ёки жароҳатланганди.

Ёрлиқ