Тожикистон ва Покистон разведка ва ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди
Тожикистон ва Покистон мудофаа вазирлари учрашувда разведка ва ҳарбий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни оширишга урғу берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, юқори даражадаги ҳарбий-хавфсизлик делегацияси бошчилигида Покистонга сафар қилган Тожикистон мудофаа вазири Шир Али Мирзо ушбу мамлакат мудофаа вазири Хўжа Муҳаммад Асиф билан учрашган. Равалпинди шаҳрида бўлиб ўтган ушбу учрашувда томонлар разведка ва ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликка келишиб олдилар.
Ушбу хабарга кўра, Тожикистон ва Покистон мудофаа вазирлари ушбу учрашувда ўзаро манфаатли масалалар, мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ва сўнгги минтақавий ўзгаришларни ҳам муҳокама қилган.
Муҳаммад Асиф, шунингдек, ушбу учрашувда, Покистон-Хитой иқтисодий коридор лойиҳаси Гвадар портидан ; Хитойнинг Қашқар, Тожикистоннинг Марғобигача алоқа ва интеграциясини мустаҳкамлаш учун янги ва ноёб имкониятларга эга б\деб ҳисоблади.
Покистон Мудофаа вазирининг таъкидлашича, Исломобод ва Душанбе Афғонистонга қўшнилар сифатида худди шундай муаммолар ва хавфсизлик таҳдидларига дуч келмоқда ва Покистон томони бу борада Тожикистон қуролли кучлари билан техник тажриба алмашишда давом этмоқда.
Муҳаммад Осиф айтди:Покистон Афғонистоннинг барча муаммолари тинч йўл билан ҳал этилиши керак, деб ҳисоблайди ва Тожикистоннинг минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасидаги саьй-ҳаракатларини юқори баҳолайди.