Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги баҳсли ҳарбий шартнома
(last modified Tue, 18 Jul 2023 05:41:16 GMT )
июл 18, 2023 10:41 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги баҳсли ҳарбий шартнома

Қозоғистон матбуоти Қозоғистоннинг турк зирҳли техникасини сотиб олиш бўйича шартномасини шубҳа остига олди.

Қозоғистон Туркия билан 800 дона зирҳли техника сотиб олиш учун 2,5 миллиард долларлик шартнома имзолади.

Орда.кз хабар сайти Қозоғистонда ишлаб чиқарилган зирҳли машиналар ва Туркиядан сотиб олинган зирҳли машиналарнинг таннархини солиштиргандан сўнг ушбу қурол битимини шубҳа остига олди.

ЭКИ ахборот базасига кўра, Қозоғистон ҳукумати Туркиянинг Отакар компаниясидан 800 дан ортиқ зирҳли техника сотиб олишни режалаштирган, Туркиядан сотиб олинган зирҳли машиналар эса маҳаллий ишлаб чиқарилганидан 40 фоизга қимматроқ.

Орда таҳририяти аввалроқ ушбу шартнома ҳақидаги хабарни эьлон қилган эди. Аммо орадан бироз вақт ўтиб Қозоғистон Мудофаа вазирлиги “Кобра” зирҳли транспорт воситаларини харид қилишни маьлумот эьлон қилиш орқали оқлашга уринди.

Аммо Ўрда Туркиядан саккиз ғилдиракли зирҳли машиналар харид қилиш ҳақида янги маьлумотларга эга бўлди. Янги маьлумотларга кўра, ҳукумат Отаcардан Кабри автомобиллари ўрнига 834 дона АРМА зирҳли техникасини сотиб олишни режалаштирган.

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчидан шунга ўхшаш зирҳли машиналарни сотиб олиш қиймати Отакардан харид қилишдан 40 фоизга арзон бўлади.

Қайд этиш жоизки, олиб борилган текширувларда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган “Барис” русумли автомашинанинг имкониятлари ва қулайликлари Туркияда ишлаб чиқарилган “Арма” зирҳли машинасига ўхшаш ва тенг эди.

Арма, Кобари ва Барис саккиз ғилдиракли зирҳли транспорт воситаларининг миссияси аниқланган.