Қозоғистондаги Совет ҳукуматининг яширин шаҳри
(last modified Wed, 26 Jul 2023 10:34:25 GMT )
июл 26, 2023 15:34 Asia/Tashkent
  • Қозоғистондаги Совет ҳукуматининг яширин шаҳри
    Қозоғистондаги Совет ҳукуматининг яширин шаҳри

Қозоғистоннинг Степногорск шаҳри Совет Иттифоқи давридаги “махфий шаҳар” сифатида ҳамон Совуқ уруш даврининг изларини сақлаб қолган.

1964-йилда Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида бу мамлакат шимолида қурилган Степногорск шаҳри Совет Иттифоқининг “махфий лойиҳаси” бўлиб, узоқ вақтдан буён у ердан харитада ҳеч қандай асар ҳам бўлмаган.

Степногорск яқинида дунёдаги энг йирик уран конлари топилганлиги сабабли, шаҳар Совет Иттифоқининг ядро арсеналида муҳим рол ўйнади ва Совуқ уруш даврида Москва уни Ғарбий блокдан, айниқса АҚШдан яширди.

Степногорск минерал-кимё комбинатида ишлаб чиқарилган уран ёрдамида Совет Иттифоқи ядро қуроллари сони бўйича АҚШдан ўзиб кета олди.

Совет Иттифоқи ўзининг биринчи ядро синовини 1949 йилда Қозоғистон ҳудудида ўтказди.

Степногорск шаҳридаги мактаб ўқитувчиси Қайрат Балташоли шаҳарни икки қудратли давлат ўртасидаги совуқ уруш ҳақида ҳикоя қилувчи очиқ осмон остидаги музей деб таьрифлади.

Степногорск ядровий ҳужумдан таьсирланмаслиги учун эҳтиёткорлик билан қурилган, агар ракета портласа, тўлқин шаҳар устидан ўтиб кетади, деди Балталшули.

Бу фуқаронинг сўзларига кўра, Степногорскда одамларни атом ҳужумидан ҳимоя қилиш учун катта бошпаналар мавжуд.

Айни пайтда бу ерда ядро уруши содир бўлган тақдирда шаҳар аҳолиси учун 20 йил давомида етарли миқдорда озиқ-овқат сақлашга қодир катта омбор мавжуд, дея қўшимча қилди Балталшоли.

Ядро қуролидан ташқари, Степногорск шаҳри биологик қуролларни ишлаб чиқишда ҳам устунлик қилди.

Совет Иттифоқи парчаланиши ва мутахассисларнинг шаҳарни тарк этиши билан ушбу марказ фаолияти тўхтатилди ва унинг стратегик жиҳозлари ҳозирда шаҳар музейида намойиш этилмоқда.