август 02, 2023 14:35 Asia/Tashkent
  • Туркманистон Москвага парвозларни тўхтатди
    Туркманистон Москвага парвозларни тўхтатди

Туркманистон Украинанинг охирги кунларда Поссия пойтахтига уюштираётган тинимсиз дрон ҳужумлари туфайли Москвага парвозларни тўхтатди

"Ҳурматли йўловчилар, 01.08.2023 дан эътиборингизга ҳавола қиламиз. «Туркманистон» авиакомпаниясининг Ашхобод – Москва – Ашхобод йўналиши бўйича парвозларини амалга оширувчи барча рейслари тўхтатилади ва Ашхобод – Қозон – Ашхобод йўналиши бўйича амалга оширилади", - дейилади “Туркманистон ҳаво йўллари” компанияси хабарида. 

Шунингдек, “Хроника Туркманистон” хабарига кўра,  Украина Қуролли кучларининг Россия ҳудудида, жумладан, Москвада ўққа тутилиши кучайгани муносабати билан Туркманистон ҳукумати ўз фуқаролари – талабалар ва меҳнат муҳожирларини фавқулодда эвакуация қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Маълум қилинишича, 29 июль куни эрта тонгда Украинадан ўққа тутилган рус аҳоли пунктларида яшовчи ўз фуқароларини вақтинча ўз ватанларига қайтишга кўндириш учун денгиз орқали Туркманистон Миллий хавфсизлик вазирлигининг 10 нафар ходими ва Ички ишлар вазирлигининг 15 нафар ходимидан иборат гуруҳ Астраханга етиб келган. 

Ватанига қайтишни хоҳловчиларни машинада Астраханга олиб кетилади.

Туркманистон Мудофаа вазирлигига туркман фуқаролари Астрахандан Туркманбошига эвакуация қилинадиган иккита кема тайёрлаш топширилди. Туркманбошидан эса улар доимий яшаш жойига самолёт ёки поездда бепул етказилади.

Ёрлиқ