август 01, 2023 10:32 Asia/Tashkent
  • Украина учувчисиз учоқларининг Россия пойтахтига ҳужуми давом этмоқда
    Украина учувчисиз учоқларининг Россия пойтахтига ҳужуми давом этмоқда

Москва мери Украина учувчисиз учоқларининг Россия пойтахтига ҳужуми давом этаётганини маьлум қилди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Москва мери Сергей Сабянин Россия пойтахти Москва марказидаги бинони нишонга олганини ва шу билан бирга Москва чеккасида яна бир дрон уриб туширилганини айтди.

Ушбу хабарга кўра, Москвадаги Вонукова халқаро аеропорти ҳам вақтинча ёпилган. Шу билан бирга, Россия Мудофаа вазирлиги ўтган ҳафтада иккинчи марта Москва минорасини нишонга олган ҳужум учун Украинани жавобгар деб ҳисоблади.

Москва мери Сергей Сабянин шундай деди:Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москва вилоятини нишонга олган бир нечта учувчисиз учоқларни уриб туширди ва улардан бири аввалроқ ҳужумда урилган минорага тегди.

Айни пайтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби матбуот котиби ўринбосари Фархон Ҳақ Киевнинг учувчисиз самолётлари томонидан Россиядаги фуқаролик инфратузилмасига уюштирилган ҳужумларга муносабат билдирди ва шундай деди:Ташкилот фуқаролик инфратузилмасига учувчисиз самолётлар ҳужумига қарши.

Яна бир янгилик, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу душанба куни эълон қилди:Охирги бир ойда Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари давомида Украина армиясининг ҳарбий ва қурол-яроғ йўқотишлари сони 20 824 нафар аскар ва 2 227 та турли қурол-яроғларга етди.

Сергей Шойгу яна шундай деди:Ўтган ойда Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари давомида Киев 10 та “Леопард” танки, 11 та америкалик “Бредли” пиёда жанговар машинаси, 40 та М777 артиллерия тизими ва Британия, Америка, Германия, Франсия ва Полшадан 50 та ўзиюрар артиллерия бирликларини йўқотди.

Ёрлиқ