август 07, 2023 17:04 Asia/Tashkent
  • Эрон, Қозоғистоннинг Осиё ва Африкага экпорти учун ўрта транзит йўли
    Эрон, Қозоғистоннинг Осиё ва Африкага экпорти учун ўрта транзит йўли

Қозоғистон ҳукумати душанба куни маьлум қилишича, бу Марказий Осиё давлати Абу-Даби билан Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Эрон ва Форс кўрфази портлари орқали Осиё ва Африкага жўнатиш имконини берувчи қўшма дастурни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Қозоғистон дон ва ёғли ўсимликлар каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муҳим экспортчиси сифатида ўз юкини Каспий денгизи орқали Эронга жўнатишга ва Эрон Ислом Республикасининг Бандар Аббос каби портлари орқали Форс кўрфази, Осиё ва Африканинг бошқа йўналишларига етказиб беришга қарор қилди.

Даилй Маил иқтибос келтирган ҳолда ўзбек сайтининг хабар беришича; Бугунги учрашувда Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Серик Жумангарин ушбу лойиҳа ҳақида Қозоғистон ҳукумати маьлумотларига кўра АД Порц Гроуп консорсиумининг шўба корхоналаридан бири бўлган Симатек транспорт ва транспорт компанияси ижрочи директори Довуд Тафти билан суҳбатлашди. 

Қозоғистон денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган мамлакат бўлиб, аньанавий равишда дон ва мойли ўсимликларни асосан Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар ва Хитойга экспорт қилади. Бундан ташқари, унинг бир қисмини Россия орқали Қора денгиз портларига жўнатади.

Ёрлиқ