Қирғизистонда 60 та масжид ва диний мадраса ёпилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i86778-Қирғизистонда_60_та_масжид_ва_диний_мадраса_ёпилди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик департаменти Ўш вилоятидаги 39 та масжид ва 21 диний мактаб қурилиш қонунчилиги бузилиши ва ягона таьлим стандартларига риоя қилмаётгани сабабли ёпилганини маьлум қилди.
(last modified 2023-08-10T13:55:38+00:00 )
август 10, 2023 14:08 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда 60 та масжид ва диний мадраса ёпилди
    Қирғизистонда 60 та масжид ва диний мадраса ёпилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик департаменти Ўш вилоятидаги 39 та масжид ва 21 диний мактаб қурилиш қонунчилиги бузилиши ва ягона таьлим стандартларига риоя қилмаётгани сабабли ёпилганини маьлум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон Миллий хавфсизлик департаменти бугун, пайшанба куни маьлум қилди:Бу давлат диний масканларда кенг қамровли текширувлар олиб боради.

Ушбу ҳисоботга кўра, мазкур текширувлардан кўзланган мақсад экстремизм мафкураси ва ноаньанавий диний оқимларнинг тарқалишига қарши курашишдан иборат. Бу борада масжидларнинг тартибсиз қурилиши, таьлим меьёрларининг бузилиши асосий омиллар сифатида тилга олинмоқда.

Шунингдек, Диний жойларни текшириш комиссияси томонидан 48 та масжид ва 40 та диний таьлим муассасасида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Июн ойида Давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан тузилган махсус тафтиш комиссияси Жалолобод вилоятида Ўш билан чегарадош 60 та ноқонуний масжидни аниқлаган эди.