Афғонистоннинг Хўст ҳудудига дронлар орқали ҳужум қилинди
(last modified Mon, 14 Aug 2023 13:50:14 GMT )
август 14, 2023 18:50 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Хўст ҳудудига дронлар орқали ҳужум қилинди
    Афғонистоннинг Хўст ҳудудига дронлар орқали ҳужум қилинди

Афғонистн ОАВлари бу мамлакатнинг Хўст вилоятида дрон ҳужуми оқибатида бир неча киши ҳалок бўлгани ва яраланганини тасдиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Кобул шаҳри хавфсизлик қўмондонилиги матбуот котиби Холид Задрон бу ҳужум Хўст шаҳридаги  Сафид масжиди яқинида содир бўлган натижада 3 киши ҳалок бўлиб 7 киши жароҳатланганини маълум қилди.

У шунингдек воқеа қурбонлари Вазиристондан /Покистон/ келган муҳожирлар ва Хўст фуқаролари бўлиб жароҳатлананганлар касалхонага ётқизилган деб қўшимча қилди.

Задроннинг айтишича портлаш қандай содир бўлгани ҳозирча аниқланмаган бироқ тадқиқот гуруҳи воқеа жойида жойлашган. Шу билан бирга Покистон матбуоти "Хуросон дайри" ҳужуми Покистон Теҳрики Толибон жангарилари борадиган жой бўлган Қори Задрон меҳмонхонасига содир дўлганини иддао қилди.

Воқеа эса бундан олдин Покистон армияси Афғнистонда Покистон Теҳрик Толибон унсурларини нишонга олиш бўйича амалиётлар ўтказишдан огоҳлантирган пайтда юз берган.

Покистон мамлакати Афғоинстондаг\и ҳозиги ҳукуматни "Теҳрике Толибон Покистон" террорчиларига бошпана берганликда айбламоқда бироқ Толибон ҳаракати буни рад этмоқда.