август 15, 2023 13:31 Asia/Tashkent
  • Арманистон ва Қозоғистон МДҲ ҳамжамиятига аъзо бўлганлар орасида эркин иқтисодиётга эга мамлакатлардир
    Арманистон ва Қозоғистон МДҲ ҳамжамиятига аъзо бўлганлар орасида эркин иқтисодиётга эга мамлакатлардир

Heritage жамғармаси тадқиқот маркази МДҲ мамлакатлари орасида иқтисодиёти нисбатан эркин бўлган давлатлар рўйхатига фақат Арманистон ва Қозоғистон киритилганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Арманистон мамлакати 65,1 индекс билан Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари орасида  50-ўринни эгаллади. Шунингдек Қозоғистон 62,1 индекс билан  71-ўринни эгаллаган бўлса, бир йил аввал  64,4 индекс билан 64-ўринни эгаллаганди.

Нисбатан эркин иқтисодиётга эга мамлакатлар рўйхатига фақат Арманистон ва Қозоғистон киритилган.   (60 дан 69,9 баллгача).

Туркманистондан ташқари Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари -Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия, Белорус ва Тожикистон асосан иқтисодиёти эркин бўлмаган давлатлар / 50 дан 59,9 баллгача)  рўйхатига киритилган.

Умуман олганда иқтисодий эркинликнинг ўртача глобал индекси  2022-йилдаги 60 баллдан 2023-йилда 59,3 баллгача пасайган. Экспертлар эса иқтисодий эркинликни "давлатнинг товар ва хизматлар ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилишига аралшмаслик ёки тўсқинлик қилмаслик деб таърифлайдилар.

Ёрлиқ