август 19, 2023 12:18 Asia/Tashkent
  • Амирхон Мутаққий: Афғонистон минтақанинг боғловчи ва транзит марказига айланади
    Амирхон Мутаққий: Афғонистон минтақанинг боғловчи ва транзит марказига айланади

Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олган Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари бу мамлакат бундан кейин йирик давлатлар ўртасидаги салбий рақобатлар майдони бўлмайди ва минтақанинг транзит ва алоқа марказига айланади деб иддао қилди.

Кеча Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Амирхон Мутаққий халқаро ҳамжамиятнинг Кобул ҳукумати билан ҳамкорлиги яхшиланишига умид билдириб, бундан кейин Афғонистон йирик давлатларнинг салбий рақобат майдони ўрнига иқтисодиёт, алоқа ва транзит марказ бўлади деб иддао қилди.

У янги Кобул шаҳри лойиҳасининг очилиш маросимида Афғонистон, Жанубий Осиё, ва Марказий Осиёни боғловчи кўприкка айланиши ва минтақа хавфсизлиги, барқарорлиги ва иқтисодиётига катта рол ўйнашини таъкидлади.

Афғонистондаги Толибон ТИВ раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари,Шермуҳаммад Стонекзай ҳам халқаро ҳамжамият ва қўшни давлатларни Афғонистон тараққиёти йўлида ижобий қадамлар ташлашга чақирди.

Шермуҳаммад Стонекзай халқаро ҳамжамият, Осиё банки, Жаҳон банки, халқаро валюта жамғармаси, БМТ ва Ғарбдан Афғонистоннни қайта тиклашда ёрдам беришларини сўради.

Янги Кобул шаҳри қурилиши ва реконстуркцияни тугалланиши билан барча шаҳар меъёрларини ҳисобга олган ҳолда 4 йил ичида  40 минг киши учун 6600 турар-жой муҳаё этилиши кутилмоқда.

Ёрлиқ