ХХР Қозоғистоннинг биринчи савдо шеригидир
Жорий йилнинг биринчи 6 ойи ичида Хитой Қозоғистонинг биринчи савдо шеригига айланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Миллий статистика бюроси бу мамлакат ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси 2023 йилнинг биринчи 6 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошганини хабар қилди.
Қозоғистон Миллий статистика бюроси январ ойидан июнгача икки давлат -Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 13 миллиард 600 миллон долларни ташкил этганини маълум қилди.
Бундан ташқари Россия 12,7 миллиард доллар билан иккинчи ва уччини ўринни Италия 7,9 миллиард доллар билан эгаллаган.
Бу давр ичида Россия ва Қозоғистон ўртасидаги савдо айибошлаш ҳажми 3,7 фоизга кўпайган.
Шу йилнинг биринчи 6 ойида Қозоғистоннинг Италия билан савдоси қиймати 1,5 фоизга пасайган.
Қозоғистон Миллий статистика марказига кўра Жанубий Корея, Туркия, Нидерландия, Ўзбекистон, Франция, АҚШ ва Германия бу мамлакатнинг муҳим савдо шериклари орасисда 4-10-ўринларни эгаллаган.