Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон корхоналари ҳамкорликларини кенгайтирмоқда
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон корхоналари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди
Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатларининг иқтисодий-маданий форумида маҳаллий ҳамда Қозоғистон ва Тожикистон давлатларидан ташриф буюрган 100 га яқин ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.
Форумда қуйидагилар ўртасида келишувлар имзоланди:
"Сирдарё" эркин иқтисодий зонаси ва Қозоғистоннинг "Krisral almaz group" компанияси;
Янгиер шаҳар ҳокимлиги ва Тожикистоннинг "Unit gpoup Sirdarya" компанияси;
"Guliston alumin pro" ва Тожикистоннинг "Бадр" қўшма корхонаси.
Форум иштирокчилари вилоятда ишлаб чиқарилаётган 350 дан ортиқ турдаги саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси билан ҳам танишишди.
Сирдарёда гастрономик фестивал ва миллий таомлар ярмаркаси ўтказилди. Унда ўзбек, қозоқ, тожик халқларининг миллий таомлари тайёрланди.