Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича референдум ўтказилади
Қозоғистон президенти АЭСни қуриш ёки қурмаслик масаласи референдумга қўйилади деб айтди.
Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев АЭС қуриш масаласи умумхалқ референдумга қўйилади деб маълум қилди.
У ўз сўзларида АЭС қуриш ёки қуришдан воз кечиш мамлакатимиз келажаги билан боғлиқ муҳим масаладир. Бинобарин мен уни умумхалқ референдумга қўйишни таклиф қиламан шу билан бирга референдумни ўтказишнинг аниқ санасини кейинроқ ҳал қиламиз деб изоҳлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Қозоғистон президенти шунингдек бу мамлакат АЭСни қуриш мақсадга мувофиқлиги ҳақида турли фикрлар мавжудлини истисно қилмади.
Эслатиб ўтамиз Қозоғисотн мамлакат дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчиси ва баъзи экспертлар кичик реакторли элеткр станцияларни қуриш тарафдоридир.
Сўнгги вақтларда Қозоғистонда АЭС қурилиши ҳақида турли гаплар кетмоқда. Баъзи ОАВ ва ижтимоий тармоқлар хусуан Ғарбпараст ОАВ бу масалага қарши чиқишга интилмоқда.