Тожикистон чегарачилари яна 3 террорчини йўқ қилди
Тожикистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси бу мамлакатнинг Бадахшон вилояти Дарвоз туманида халқаро терорчилик ташкилотининг 3 нафар аъзосини йўқ қилинганини эълон қилди.
Форс ахборот агентлигиниг хабар қилишича, Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотига асосан, 30 августга ўтар кечаси " Жамоат Ансоруллоҳ" террорчи гуруҳиниг 3 нафар аъзоси Тожикистон ҳудудида ва ушбу давлат мустақиллиги арафасида террорчилик ҳаракатлари осдир этиш мақсадида Бадахшон вилоятнинг Дарвоз ҳудудида тожик-афғон чегарасини ноқунний кесиб ўтдилар.
Тожикистон хавфсизлик кучлари ва чегарачи амалиётида "Жамоат Ансорулоҳ" террорчи гуруҳининг аъзо бўлган Усмон тахауллусли Бобожонов Зариф Муҳаммаджонович, Абу Мусъаб тахаллуси билан Баҳодуров Фарҳод Башарович ва Убайда тахаллусли билан Қосимов Аҳтам Султонович йўқ қилинди.
Террорчилар яширинган жойдан кўплаб қурол-яроқ, ўқ-дорилар ва бошқа жиҳозлар топилган. Бу Жамоат Ансорулоҳ террорчилик гуруҳининг Тожикистон ҳужужида терорчилик ҳаракатлари содир этишга уриниши эмас.
Тожикистон хавфсизлик ташкилоти шунингдек мавжуд маълумотларни таҳлил қилиш ва баҳолаш бу террорчилик ҳаракатлари мақсадли амалга оширилаётганини кўрсатмоқда деб аниқлик киритди.