сентябр 14, 2023 20:33 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Афғонистон халқи муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда
    Толибон ҳаракати Афғонистон халқи муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда

Афғонисттондаги Толибон ҳукумати муваққат вазирлар маҳкамасининг юқори мартабали аъзоси бу ҳукуматнинг Афғонистоннинг турли минтақаларида халқ муаммоларини ҳал қилиш борасидагии саъй-ҳаракатларини таъкидлади.

Бугун Толибон муваққат  ҳукумати вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Абдусалом Ҳанафий Афғонистон пойтахти Кобулда бир қатор нуфузли шиалар билан учрашувида нуфузли шиаларнинг халқ муаммоларини аниқлашдаги саъй-ҳаракатлари ва фаолиятини юқори баҳолади.

Эрон телерадиокомпанияининг Ово ахборот агентлигига таяниб хабар қилишча, Афғонистонда исломий тузумнинг ўрнатилиши билан бу мамлакат халқининг азалий орзуси яъни урушни тўхтатиш ва мамлакатда хавфсизликни таъминлаш бўлган орзуси амалга ошди ва бу афғонистонликлар учун улуғ неъматдир деб эълон қилди.

Абдусалом Ҳанафий шунингдек бу йиғилишда ҳукумат мамлакатининг барча ҳудудларида халқ муаммолари ҳал қилиш учун бор кучини аямаслигини маълум қилди.

Учрашувда Кобул шаҳрининг нуфузли шиа мусулмонлари ҳамда Толибон вазирлари маҳкамасининг маъмурий ўринбосарига таяниб ижтимоий, иқтисодий ва маҳаллий бошқарув ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этиб, мамлакатнинг барча ҳудудларида тўлиқ хавфсизлик таъминлангани ва бундан бутун Афғонистон халқи, хусусан марказий вилоятлар аҳолиси хурсанд эканлигини таъкидладилар.

Ёрлиқ